Кўчма кубок мусобақаси ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимидаги махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ва туманлардаги Касблаштирилган ёнғиндан қутқарув қисмларида ишловчи қутқарувчилар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича жорий йилнинг 3-ноябрь куни 11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишланиб Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг кўчма кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада жамоалар орасида яхши натижаларни кўрсатган Мўйноқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 15-сонли Касблаштирилган ёнғиндан қутқарув қисми 1-ўрин, Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди 2-ўрин ва Қораузак тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6-сонли Касблаштирилган ёнғиндан қутқарув қисми 3-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти томонидан мусобақа ғолибларига кўчма кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг кўп топ урган ўйинчи” ва “Ғолиб бўлишга интилган жамоа” номинациялари бўйича дипломлар берилди.

11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишланиб ўтказилан Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг кўчма кубоги мусобақасига жами 19 та жамоа 180 нафар ходимлар қатнашди.