Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан “2025 йилда касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини ўтказиш тартиби” мавзусида шу йилнинг 22 январь куни ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда касаба уюшма ташкилотларининг 2025 йилдаги ҳисобот-сайлов жараёнларини ўтказиш тартиблари, бу жараёнлардаги қонунчилик асослари, ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва жамоатчилик назоратини кучайтириш йўналишлари бўйича атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, йиғилишларни самарали ўтказиш ва демократик тамойилларга риоя этиш бўйича амалиётлар муҳокама қилинди.
Тадбирда касаба уюшмалари фаолиятида шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш, ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги асосий йўналишлар, шунингдек, касаба уюшмалари билан ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик масалаларига алоҳида урғу берилди.
Семинарда бошланғич касаба уюшма етакчилари ва фаоллари иштирок этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: