Нукус шаҳар умумий ўрта таълим мактабларида ишловчи ходимлар (эрлар ва хотин-қизлар) ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол теннис турларидан 11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишланиб шаҳардаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида мусабақа ўтказилди
Ўтказилган мусабақа натийжаларига кўра:
Шахмат туридан эрлар ўртасида 46-мактаб ўқитувчиси Белий Олег, хотин-қизлар ўртасида 51-мактаб ўқитувчиси Ибадуллаева Гулназ 1-ўринни эгаллади.
Шашка туридан эрлар ўртасида 28-мактаб ўқитувчиси Мамбеткаримов Марат, хотин-қизлар ўртасида 44-мактаб ўқитувчиси Мамутова Гулжахан 1-ўринни эгаллади.
Стол теннис туридан эрлар ўртасида 23-мактаб ўқитувчиси Қазақбаев Азамат, хотин-қизлар ўртасида 34-мактаб ўқитувчиси Қутлымуратова Юлдуз 1-ўринни эгаллади.
Мусабақа ғолибларига Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан диплом ва эсталик савғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: