“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан жорий йилнинг 11 ноябр куни Қорақалпоқ давлат университетида “11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамига бағишлаб касаба уюшма ходимлари ўртасида спортнинг кичик-футбол тури бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, Тармоқ касаба уюшмаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раислари, масъул ташкилотчилар иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларини қутлаб, бажараётган шарафли ишлари билан биргаликда ушбу спорт мусобақасида фаол иштирок этаётганликларини таъкидлаб, жамоаларга муваффақият тилади.

Кун давомида қизғин давом этган спорт мусобақада тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб жамоалар аниқланди.

Бунда: “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши кубоги” учун ташкил этилган спорт мусобақасида 3-ўринни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати тармоғи жамоаси, 2-ўринни Маданият, спорт ва туризм тармоғи жамоаси,
1-ўринни Таълим ва фан тармоғи жамоалари ғолиб деб топилди

Жамоавий ҳисобда ғолиб бўлган Таълим ва фан тармоғи жамоасига “Касаба уюшмаси кубоги” ҳамда турли номинациялар бўйича ҳамда ғолиб жамоаларга диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳам топширилди.