Давлатимиз раҳбарининг нодавлат ва нотижорат ташкилотларга, шу жумладан, Бош қомусимизда жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилган касаба уюшмаларига бўлган эътибори натижасида мана икки йилдирки мамлакатимизда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.
11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”ни белгилаш дойрасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан » Янги ҳает учун, Янги Ўзбекистон учун!» ғояси доирасида шу йилнинг 9 ноябрь куни Қорақалпоғистон давлат ёш томошабинлар театрида республика раҳбарлари, меҳнат фаҳрийлари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирокида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Орынбаев тадбир ишторокчиларини байрам куни билан табриклади.
Шунингдек, тадбирда Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федераиясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раислари ҳамда вазирликлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2023 йил иш режасига шунингдек, «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» чора тадбирларига мувофиқ касаба уюшмалари Устав талабларидан келиб чиқиб бир қатор ишлар амалга оширилган ишлар юзасидан айтиб ўтилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан бир қатор фаоллар давлат мукофати билан тақдирланди.
Шу билан бирга, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациияси томонидан ташкил этилган “Энг яхши маҳалла раиси” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Бегжанов Бахадир Қосымбетович – Кегейли тумани, “Мәденият” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, “Энг яхши сектор раҳбари” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Машарипов Бахром Ибрагимович – Тахиатош тумани прокурори, 2-сектор раҳбари, “Энг яхши ёшлар етакчиси” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Отамуратов Жасурбек Қурбанбой улы – Амударё тумани “Қиличбой” овул фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Ибраимова Гулжахан Темирханована – “Назархон” овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, “Энг яхши профилактика инспектори” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Нурекеев Хамид Полатович – Амударё тумани “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи иштирокчиси Абдираманова Шахзада Ниетбаевна – Нукус шаҳри “Шымбай шайхана” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиларининг ҳар бири – 30 миллион сўм билан тақдирланди.
Шунингдек, 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”ни байрами муносабати билан ватанимиз ривожи ва унинг қудратини ошириш йўлидаги ишларда фаол қатнашган, мехнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмаларининг обросини оширишга муносиб ҳисса қушиб келаётган бир қатор хамюртларимиз Ӯзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси – Мадреймов Рахман Полатович ҳамда Нукус шаҳри 6-сонли умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти, тарбия фанлари ўқитувчиси, касаба уюшма қўмитаси раиси – Алламуратова Нуржамал Бердибековналар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” кўкрак белгиси билан тақдирланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг саломатлигини тиклашга, маданият ва спортни ривожлантиришга, касаба уюшмалари фаолиятидаги фаолликлари учун бир қатор фаоллари ҳамда меҳнат фаҳрийларига Фаҳрий ёрлиқи ҳамда совғалар берилди.
Тадбир давомида санъаткорлар ижросида концерт дастури билан давом этти.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: