11-ноябрь – «Ўзбекистон касаба уюшмалари күни» байрами муносабати билан 2026 йил 05 ноябрь куни Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми спорт базасида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа якунида I, II, Ш ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши ҳужумчи», «Энг ёши катта иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг яхши ўйинчи», «Энг яхши ҳимоячи» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.
Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тегишли даражадаги кубок, медаль, дипломлар ва баҳоли совғалар билан, шунингдек, номинация ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: