Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураcи ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2005 йилги “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-сонли қарори талаблари ижроси ўрганилиб, Қорақалпоғистон Республикаси худудида фаолият олиб бораётган корхона, ташкилот ва муассосаларда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳат олган жами 216 нафар меҳнат ногиронларининг зарар тўловлари бўйича тўпланган ҳужжатлари ўрганб чиқилди.
Корхоналарда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларга учраб, ҳозирги кунда меҳнат ногирони бўлиб қолган жами 216 нафар ҳодим мавжуд бўлиб, ушбу ҳодимлар билан юз берган бахстсиз ҳодисалар юзасидан Н-1 шаклида далолатнома расмийлаштирилган. Бахтсиз ходисалар оқибатида фуқароларга Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан (ТМЭК) фоизларда меҳнат қобилияти йўқотилганлиги тўғрисида хулосалар берилган бўлсада, жами 30 та ҳодимга иш берувчи томонидан тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик зарар тўловлари тўланмасдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2005 йилги 60-сонли қарори талаблари бузилишига йўл қўйилган.
Ушбу қарорнинг 59-бандида “зарар учун жавобгар бўлган иш берувчининг айби билан ўз вақтида олинмаган зарарни қоплаш суммаси бирон-бир муддат билан чегараланмаган ҳолда ўтган давр учун тўланади” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 324-моддасига асосан, ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан йўқотилган иш ҳақининг ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ойлик тўловлар миқдори меҳнатда майиб бўлган жабрланганларга – ногиронлиги бўлган шахсларга етказилган зиённинг ўрнини қоплаш суммаси қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилган.
Олиб борилган ўрганиш ишлари якунида корхона, ташкилот ҳәмда муассасалар томонидан 30 та фуқарога жами 794 919 131 (етти юз тўқсон тўрт миллион тўққиз юз ўн тўққиз минг бир юз ўттиз бир) сўм миқдорида зарар тўловлари тўланмаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳодисаларда жавобгар бўлган иш берувчилардан фуқароларнинг фойдасига шу кунга қадар тўланмай келаётган зарар тўловларини ундириш, келгусида ҳар ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорида зарар тўловларини тўлаб борилишини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг оширилган суммасига мутаносиб равишда ушбу зарар тўловлари кўпайтирилиб борилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси худудидаги туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судларига даво аризалар киритилди.
Шунингдек, 2024 йилнинг 3 ойи давомида (ўтган даврлар учун) ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисага учраб, юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида меҳнат қилиш қобилиятини йўқотганлиги ҳамда боқувчисини йўқотганлиги учун уларнинг оила аъзоларига тўланиши лозим бўлган зарар тўловларини ундириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга даво аризалар киритилиб, ушбу даво аризаларнинг якунидаги суд қарорлари билан – ходимларнинг ва уларнинг оила аъзоларига жами 707 774 254 (еттии юз етти миллион етти юз етмиш тўрт минг икки эллик тўрт) сўм миқдорида зарар тўловлари ундириб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: