Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 2октябрдаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида берилган топшириқлар ва 2020 йил 8 октябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда учрашаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилишига оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 73-сон Баёнининг 103 бандига мувофиқ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Бўзотов туманида 2021 йилда санаторий қурилиши бўйича вазифа белгиланган эди.
Бўзотов тумани хокимининг 2020 йил 13 ноябрдаги “Санатория объектини қуриш учун ер майдони ажратиб бериш ҳақида”ги 11-979 сонли қарори қабул этилди ва Бўзотов тумани «Еркиндәрья» овул фуқаролар йиғини ҳудудида санатория қуриш учун ер орни ажратилди.
Бўзотов тумани «Еркиндәрья» овул фуқаролар йиғини ҳудудида санаторийнинг тамалтоши 2023 йили 10 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, сенатор Орынбаев Аманбай Тлеубаевич, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси ўринбосари Қирғизалиев Қобилжон, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси, сенатор Жалменов Улықбек Абылаевич, Өзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор-Курортлар бошқармаси бошлиғи Ахмедов Анвар Михмонович ва Бўзотов тумани ҳокими Алланиязов Камал Аманбаевич томонидан қўйилди.
Санаторийнинг тамалтоши қўйиш тантанасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Данияров Абат Сапарбаевич, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Фозилов Ҳайдар Инамович, ўринбосари Турсунов Ҳамид Шамшиевич, “Касаба лойиҳа” МЧЖ директори Ибрахимов Ғайрат Абдумўминович, “Касаба қурилиш” МЧЖ директори Усмонов Хусан Абдувахабович,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши Кенгаши раиси ўринбосари Данияров Муратбай Қуанишбаевичлар ва туман зиёлилари, нуронийлар ва овул фуқаролари иштирок этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: