Қўмитага муносиб баҳо берилди

2025 йил, 12 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши аппаратининг ходимлари иштирокида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоат шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва ҳисобот-сайлов мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда 2024 йилда жамоат шартномасининг бажарилиши бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси в.в.б. М.Данияров ва касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Утепбергеновнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда жамоат шартномасининг бажарилишини назорат комиссияссининг далолатномаси билан таништирилди. Кун тартибидаги масала мажлис иштирокчилари томонидан муҳокама қилиниб йиғилиш қарори билан жамоат шартномасининг 2024 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди ва йиғилиш ёпиқ деб элон қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Устави ва Қорақалпоғистон Кенгашининг Низомига асос касаба уюшма органи 5 йил муддатга сайланиши белгилаб қуйилганлиги ва бу муддат касаба уюшма органида 2025 йил февраль ойида тамомланиши муносабати билан Кенгаш касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши очиқ деб элон қилинди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши ҳисобот-сайлов конференциясига делегат сайлаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Атаб ўтгандек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши бошланғиш касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралга қадар бўлган даврида фаолияти якунлари ва ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда олдаги вазифалар тўғрисида қўмита раиси Бекполат Утепбергенов, Тафтиш комиссияси аъзоси Камилжан Утениязовнинг ҳисоботи тингланиб йиғилиш қатнашчилари томонидан танқидий қўз қарашдан муҳокама етилиб, сўзга чиқиувчиларнинг фикр ва таклифлари асосида 2020 йил февраль ва 2025 йил февраль ойлари оралиғида Кенгаш касаба уюшмаси қўмитасининг фаолиятига “қониқарли” баҳо берилди ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.

Сайловларга келганда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бас Кеңес мәжилисиниң 2024 йил, 21 декабрдаги IX-3 сонли «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари органлари ҳисобот-сайловларини ўтказиш тўғрисида”ги Низом талаблари асосида қўмита раиси муқобиллик асосда, яширин овоз бериш йўли билан қолган масалалар очиқ овоз бериш йўли билан ўтказиш мақулланди.

Яширин овоз бериш йўли билан Кенгаш меҳнат техник инспектори Утепбергенов Бекполат Алланазарович 5 йил муддатга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши касаба уюшмаси қўмитаси раиси етиб сайланди.

Шундан сўнг, очиқ овоз бериш йўли билан қўмита аъзолари, Тафтиш комиссияси таркиби, раиси ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши ҳисобот-сайлов конференциясига делегат сайланди.

Кун тартибдаги масалалар толиғи билан кўриб чиқилди. Йиғилиш бошқарувчиси йиғилишнинг ўтиши бўйича мажлис қатнашчиларининг фирик мулоҳазаларини сўради. Фикр таклифлар бўлмади. Йиғилиш ёпиқ деб элон қилинди.