Шу йилнинг 6 сентябрда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши мажлислар залида давлат ва жамоат арбоби Aжиниёз Тожибоев таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан учрашув кечаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси, сенатор У.A.Жалменов кириш сўзида Aжиниёз Тожибаевнинг ҳаёти ва меҳнат йўли билан қисқача таништирди.
Сўнг оқсоқоллнинг йўлдашлари, замонавийлари ва шаккиртлари A.Тожибаевнинг мехнат йўли, юрт-халқ муваффақиятининг йўлида қилган хизматлари, айникса, Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмлари кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат матбуот кўмитаси раиси лавозимларида меҳнат қилинган йиллардаги ишлари тўғрисида ўзларининг яхши фикрларини билдирдилар.
Учрашув сўнгида A.Тожибаевнинг ўзи сўзга чиқиб, ҳаёти билан меҳнат йўли ҳақида сўзлашди ва ушбу кечани ташкил этилганларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: