Халқ розилиги йўлидаги намунали ва эзгу ишлар самараси (фото+видео)

Шу йилнинг 5-октябрь куни Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида республикамизда хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий томондан қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан ўтказилаётган «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла раиси», «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси», “Энг яхши ёшлар етакчиси», «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» ва «Энг намунали иш берувчи аёл» танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Орынбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, Ўзбекистон темир йўл ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси республика кенгашининг раиси Қ.Сабиров ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова иштирок этди.

ТадбирниЎзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменоволиб борди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси А.Орынбаев ва Ўзбекистон темир йўл ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси республика кенгашининг раиси Қ.Сабиров сўзга чиқиб, йиғилганларни Президентимиз томонидан юртимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларига барҳам бериш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларига тўхталди.

Тадбирда такидланганидек, Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қуллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси, унинг таркибидаги ишчи гуруҳ ва масъул корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан юртимиз ҳудудида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларринг бандлигини таъминлаш йўналишидаги қатор ишларни олиб бормоқда. Такидлаганидек, ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, томорқа ерларидан  унумли фойдаланишга кўмаклашиш, ўзини-ўзи банд қилиш, кредитлар ажиратиш, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатиш, уларни уй-жой билан таъминлаш, таъмирлаш ва бошқа кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шунингдек, қарамоғида бир ва ундан кўп биринчи гуруҳ ногирон болалари бўлган ёлғиз оналар, тиббий, ҳуқуқый ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар амалий қўллаб-қувватланмоқда.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат идоралари маъсулиятини оширилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бу хайрли ишларни амалга оширишда намунали ва мунтазам иш олиб борган маъсул ходимларни тақдирлаб бориш йўлга қўйилди.

Халқнинг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш яна шундай оилаларга моддий ва беғараз ёрдам кўрсатиш, шунингдек, юртимизда гендер сиёсати ва ижтимоий-сиёсий турмушида хотин-қизларнинг ролини орттиришга қаратилган ишларни намунали ташкиллаштирган корхоналарининг аёл раҳбарларини тақдирлаш ва иш берувчиларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида «Энг намунали иш берувчи аёл», худудлари обод ва тинч бўлган фуқаролар йиғинларининг раислари ўртасида «Энг яхши маҳалла раиси», муаммоларини «маҳаллабай», «ҳонадонбай» ўрганиш, уларни хал этишга кўмаклашиш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва масъул идоралар ёки ташкилотлар ўртасида шерикликни мустаҳкамлаш, худудларни комплекс ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Энг яхши сектор раиси»,  хар бир шаҳар, туманлардаги хар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида «Энг яхши хоким ёрдамчиси», ёшлар муаммоларини махалла фуқаролар йиғинларида хал этиш, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчиликни камайтириш мақсадида «Энг яхши ёшлар етакчиси», махаллалардаги хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўз-аро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» танловлари йўлга қўйилди.

Дастлаб, танловларнинг шаҳар ва туман босқичлари шу йилнинг июль-август ойларида ўтказилиб, «Энг намунали иш берувчи аёл» танлови бўйича 112, «Энг яхши маҳалла раиси» танлови бўйича 256, «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси» танлови бўйича 290, «Энг яхши ёшлар етакчиси» танлови бўйича 293, «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» танлови бўйича 268 ва “Энг яхши сектор раҳбари” танлови бўйича 48 иштирокчилар қатнашди.

Шундан сўнг, сентябрь ойида танловларнинг иккинчи-Қорақалпоғистон ҳудудий босқичи ўтказилди.

Тадбирда ғолибларга совринлар тантанали равишда топширилди.

«Энг намунали иш берувчи аёл» танловида учинчи ўринни Қўнғирот тумани «WUNDERKIND IN KUNGRAD» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раиси Абдуллаева Дилноз Кенгесбаевна, иккинчи ўринни Кегайли тумани «RUS-ISLAM-SULTAN» оилавий корхонаси раиси Раметова Айжамал Толыбаевна, биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамиятига қарашли «BERNINA NUKUS» шъуба корхонаси директори Даулетиярова Паршагул Муратбаевна, «Энг яхши махалла раиси» танловида учинчи ўринни Кегейли тумани «Гужимтерек» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жумамуратов Бахтияр Жадигерович, иккинчи ўринни Нукус шаҳар «Наўқан бағ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Айтбаева Замира Жолдашовна, биринчи ўринни Чимбой тумани  «Бердақ» махалла фуқаролар йиғини раиси Палванова Фатима Маратовна, «Энг яхши сектор раиси» танловида учинчи ўринни Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи, 4-сектор раҳбари Ниятуллаев Пердебай Жумабаевич, иккинчи ўринни Қораўзак тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Джолманов Нажимаддин Баймурзаевич, биринчи ўринни Қонликўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Урумбаев Фархат Турсынбаевич эгаллади.  Шунингдек, «Энг яхши хоким ёрдамчиси» танловида Тўрткўл тумани «Маказобод» махалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Кучкаров Акмалжан Икрамович учинчи, Шуманой тумани «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини хоким ёрдамчиси Қыдырбаев Бахтияр Рейимбаевич иккинчи, Қўнғирот тумани «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Аметова Жамила Жанибековна биринчи, «Энг яхши ёшлар етакчиси» танловида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Тахиатош туман бўлимининг «Халқлар-дўстлиги» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси Жолдасбаев Султанбек Қоныратбай ўғли учинчи, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Амударё туман бўлимининг «Қиличбой» овул фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси Отамуратов Жасурбек Қурбонбой ўғли иккинчи, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қўнғирот туман бўлимининг «Мингжарған» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси Мамбетярова Улбосин Мусатдин қизи биринчи, «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» танловида Тахтакўпир тумани «А.Адилов» овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Бахбергенова Камшат Шохановна учинчи,  Шуманой тумани «Мамий» овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Салиева Наргиза Зинуллаевна иккинчи, Беруний тумани «Қизилқалъа» овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Нуримбетова Наргиза Давлетбаевна биринчи ўринларга сазовар бўлдилар.

Ғолибларга диплом ва пул мукофатлари топширилди.

Танловда биринчи ўринни эгаллаганлар республика бўйлаб ўтказиладиган финал боскичига йўлланма олди.