1-декабрь Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун. Ушбу сана муносабати билан «Нукус халқаро аэропорти» МЧЖда байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирига Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори ва доцент ўқитувчилари келиб Қорақалпоқ тилининг тарихи, ривожланиш босқичлари, тадқиқот ишлари ва бошқа аҳамиятли томонларини айтиб ўтиб, барчани байрам билан табриклади.
Шунингдек, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг театр жамоаси ўзининг байрам концерт дастури билан қатнашди. Тадбирдан сўнг меҳмонлар учун аэропорт бўйлаб экскурция ташкил қилинди ва уларга есдалик совғалари, мақтов ёрлиғи топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: