Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси тармоқ тизимидаги Тўрткўл тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабида Алишер Навоий таваллуди муносабати билан маънавий-маърифий бадиий кеча бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан масъуллар ёшларга шоирнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида кенг турда тушунча бердилар. Тадбирнинг бадий қисмида эса иқтидорли ёшлар томонидан миллий кўй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: