“КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

Нукус шаҳри 2-сонли спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида “Касаба уюшмаси кубоги” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан тасдиқланган қўшма қарор асосида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида “Касаба уюшмаси кубоги” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Нукус шаҳри 2-сонли спорт мактаби, Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Олимпия ва паралимпия спорт турларига таёрлаш маркази ҳамда ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаларида бўлиб ўтди.

Мусобақада, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири А.Алланазаров, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакиллари, шунингдек, тармоқ касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раислари, маъсул ташкилотчилар ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди ҳамда мусобақа иштирокчиларига мувоффақиятлар тилади. Мусобақада спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўқитувчи ва мураббийлар ўзаро куч синашди. Мазкур мусобақанинг қуйи босқичларида 15 минг 078 нафардан ортиқ таълим муассасаларининг ходимлари иштирок этди.

Кун давомида спорт мусобақалари қизғин давом этиб тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб жамоалар аниқланди.

Бунда:

Спортнинг СТОЛ ТЕННИСИ тури бўйича Аёллар ўртасида 3-ўринни Бобожонова Эътибор Амударё тумани, 2-ўринни Сатимова Гулхумар Нукус шаҳри, 1-ўринни Худайбергенова Юлдуз Тахиатош тумани, ҳамда Эркаклар ўртасида 3-ўринни Қилишбаев Нурлибай Мўйноқ тумани, 2-ўринни Юлдашев Дониёр Амударё тумани, 1-ўринни Элликқалъа туманидан Қурбанов Ихтиёр эгаллади.

Навбатдаги ШАХМАТ тури бўйича Аёллар ўртасида 3-ўринни Хамидуллаева Жамила Қораўзак тумани, 2-ўринни Абдижамилова Гулназ Хўжайли тумани, 1-ўринни Бекмуратова Гулсауир Чимбой тумани, Эркаклар ўртасида 3-ўринни Турейев Бахадир Қўнғирот тумани, 2-ўринни Дилимбетов Саламат Нукус шаҳри, 1-ўринни Тахиатош туманидан Қайпанов Рустем эгаллади.

Спортнинг ШАШКА тури бўйича Аёллар ўртасида 3-ўринни Мамутова Гулжахан Нукус шаҳри, 2-ўринни Танырбергенова Алима Қораўзак тумани, 1-ўринни Қўнғирот туманидан Уразбаева Дилфуза, Эркаклар ўртасида 3-ўринни Абдиганиев Рустем Чимбой тумани, 2-ўринни Ешимбетов Амин Амударё тумани, 1-ўринни Қўнғирот туманидан Абдиреймов Бахадирлар эгаллади.

Спортнинг ВОЛЕЙБОЛ тури бўйича 3-ўринни Тахтакўпир туман жамоаси, 2-ўринни Беруний туман жамоаси, 1-ўринни Нукус шаҳар жамоалари ғолиб деб топилди

“Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида “Касаба уюшмаси кубоги” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида жамоавий ҳисобда Нукус шаҳари жамоаси ғолиб деб аниқланди.

Жамоавий ҳисобда ғолиб бўлган Нукус шаҳар жамоасига “Касаба уюшмаси кубоги” ҳамда 30 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан турли номинациялар бўйича ҳамда ғолиб жамоага диплом ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилди.