“Муносиб меҳнат куни” мавзусидаги Давра суҳбати ўтказилди

7 октябрь куни Бутунжаҳон “Муносиб меҳнат куни”га бағишланиб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида вазирликлар, бошқармалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва касаба уюшма фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида “Муносиб меҳнат – муносиб ҳаёт асосидир!”, “Иш берувчиларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш омиллари”, “Янги иш ўринларини яратиш, аҳолини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида”, “Корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳадисаларнинг олдини олиш”, “2024 йил пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик буйича миллий мониторинг гуруҳи томонидан олиб борилаётган ишлар туғрисида” маърузалар тингланди.

Маърузачилар ўз сўзларида Муносиб меҳнат тушунчаси одамларга муносиб турмуш кечиришлари учун яратиладиган мумкинчиликлар эканлигини, у ўз ишига бандлик, ҳуқуқ, ҳимоя ва музокара ҳақидаги асосий тўрт йўналишни қамраб олганлигини, мамлакатимизда давлатимиз томонидан муносиб меҳнат тамойилларининг тўлиқ таъминланишига алоҳида эътибор қаратилиб, меҳнат кишилари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг 24 та Конвенцияси ва 1 протоколи ратификация қилинганлиги ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга ошириб борилаётганлиги, корхоналарда ходимларга яратилган шароитлар, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ҳимояси ва меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлари ҳақида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ҳукумат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳамкорликда олиб борилаётган ишларнинг барчаси мамлакатимизда муносиб меҳнат барқарорлигини таъминлаш учун хизмат этаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Давра суҳбатида давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга сўзга чиқувчилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.