Меҳр ва эътибор – ҳар бир бола учун

«1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами муносабати билан «Меҳр ва эътибор – ҳар бир бола учун» шиори остида Нукус шаҳридаги 26-сонли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гафурова Гулчехра Гуломжоновна ва Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Қутлимуратова Диляфуз Султамуратовналар иштирок этиб, таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни байрам муносабати билан табриклади.

Тадбир иштирокчилари фарзандларимизнинг ҳар томонлама билимли, юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган фарзандлар бўлиб етишишларини тилаб, уларга омад тилади.

Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан тайёрланган совғалар байрам иштирокчиларига топширилди.