4 июн куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу муҳим тадбир шаҳар таълим ва фан соҳаси ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ўтган давр фаолиятини сарҳисоб этиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олишга қаратилди.
Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Р.Абдурахманов, бошланғич ташкилотлардан сайланган 81 нафар делегатлар ҳамда касаба уюшмаси фаоллари иштирок этдилар.
Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгашининг фаолияти, Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Шунингдек, кенгаш таркиби аъзоларини, кенгаш раисини, қўмита таркибини, Тафтиш комиссияси аъзолари ва раисини ҳамда шаҳар кенгашининг юқори касаба уюшмаси ташкилоти конференциясига делегатлар номзодларини сайлаш каби муҳим ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Дастлаб, шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси М.Даулбаев 2020 йил август ойидан 2025 йил май ойи оралиғида бўлинма кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан конференция иштирокчиларига батафсил ҳисобот берди. Ҳисоботда ўтган давр мобайнида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланиб, кенгашнинг 2020 йил август ойидан 2025 йил май ойи оралиғида олиб борган ишларига баҳо берди.
Сўнгра сўзга чиққанлар шаҳар бўлинмасининг 2020 йил август ойидан 2025 йил май ойи оралиғида амалга оширган ишларини муҳокама қилиб, фаолиятини “қониқарли” деб баҳоладилар.
Конференциянинг энг муҳим қисми – шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси сайлови бўлди.
Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши раислигига Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг щўъба мутахассиси С.Жуманиязов, амалдаги раиси М.Даулбаев ва бўлинма мутахассиси И.Раметовларнинг номзодлари кўрсатилди. Делегатлар таклиф этилган номзодларни бир овоздан маъқуллаб, сайлов бюллетенига киритдилар.
Кейинги беш йиллик учун шаҳар бўлинмаси кенгашини бошқариш мақсадида 81 нафар делегатлар кўрсатилган номзодларга яширин тарзда овоз бердилар. Саноқ комиссияси томонидан овозлар санаб чиқилиб, натижаларга кўра, М.Даулбаев кўпчилик овоз билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди.
Шунингдек, конференцияда кенгаш аъзолари, қўмита таркиби, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси ҳамда юқори турувчи касаба уюшмаси конференциясига делегатлар сайланди.
Ҳисобот-сайлов конференцияси Нукус шаҳар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси учун янги даврдаги вазифаларни белгилаб, келгуси фаолият йўналишларини аниқлаштириб олишда муҳим аҳамият касб этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: