Қишлоқ хўжалиги соҳасида гендер тенглик

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида «Қишлоқ хўжалиги соҳасида гендер тенглик, шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластерларда ишловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий ҳимояси, меҳнат муҳофазасини кучайтириш, бунда  ХМТи ҳамда миллий меҳнат стандартлари бўйича соҳа ходимларининг хабардорлигини ошириш, жумладан гендер тенглик, мажбурий ва болалар меҳнати” мавзусидаги амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда, Чимбой тумани хокимининг биринчи ўринбосари С.Қайыпназаров сўзга чиқди ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар ва галдаги режалар хусусида сўз юритди. Шундан сўнг Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тўхта Бозоров Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, тармоқга аъзо йирик корхона, ташкилотлар ва агрокластерлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида гапирди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Улықбек Жалменов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Гулнара Илмурадова 2025 йилда Федерация тизимида ўтказиладиган ҳисобот-сайлов кампаниясига тайёгарлик кўриш ишларини ташкил этиш тўғрисида тушинтириб ўтдилар ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Ерғали Сейтназаров ҳамда кенгашнинг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлимининг етакчи мутахассиси Утепбергенов Еркин жумладан гендер тенглик, мажбурий ва болалар меҳнати мавзусида маъруза қилдилар.

Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, корхона, ташкилот, фермер хўжаликлари, агрокластерларда ташкил қилинган амалий семинар якунида  савол-жавоблар бўлиб ўтди ва иштирокчилар томонидан киритилган таклифларга мутасаддилардан  зарур тавсиялар бериб ўтилди.