Спортнинг сузиш бўйича Қорақалпоғистон чемпионати якунланди

Жорий йилнинг 18-19 март кунлари Нукус шаҳрида спортнинг сузиш тури бўйича U-15, U-17 ёшлар, катталар ва аёллар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Унда 100 дан ортиқ ёшлар, катталар ва қизлар иштирок етди.

Икки кун давомида спортчилар 50 ва 100 метрга эркин, брасс ва чалқанча сузиш бўйича усуларда баҳслашди.

Чемпионат якунида ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан тақдирланди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Ўзбекистон сув спорти федерацияси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари У.Жалменов иштирок этди.