Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида «Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг вазифамиз» мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, касаба уюшмалари Республика кенгаши ходимлари, шунингдек видеоконференция алоқа орқали касаба уюшмаларининг шаҳар ва туман кенгашларидаги фаоллари иштирок этишди.
Уни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор Жалменов Улыкбек бошқариб борди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг катта ёрдамчиси Гулистан Алеўова ўз баёнати билан иштирок этди.
Г.Алеўованинг таъкидлашича, шиддат билан ўзгараётган замонда юртимизни ҳар томонлама тараққий эттиришга қаратилган ислоҳотлар кўлами кенгайиб бормоқда.
Асосан, сўнги йилларда давлатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кўрашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча тармоқларида коррупциоген факторларга чек қўйишга қаратилган кенг турдаги ислоҳотлар давом эттирилмоқда.
Шу каби ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда, Республикамиздаги ташкилотларда коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг авж олиб бораётганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.
Г.Алеўова ўз баёнатида коррупцияга боғлиқ бир нечта мисолларни келтириб, бу иллатга қарши курашиш, шу каби ҳуқуқбузорлик ва жиноятларнинг олдини олишда прокуратура томонидан амалга оширилган бир қатор ишлар тўғрисида кенг тухталиб ўтди. Шунингдек маъруза якунида келгусида юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатлардан тегишли хулоса чиқариб, коррупцион жиноятларни олдини олиш борасида самарали чора-тадбирлар белгилаб олишимиз зарурлигини айтиб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: