Болаларнинг ёзги дам олишларин ўтказишда фаол иштирокчилар тақдирланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан шу йилнинг 5-октябрь куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида болаларнинг ёзги соғломлаштирилиши ташкилотчиларининг Анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда болаларни соғломлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзолари, тегишли вазирликлар, корхона ва ташкилот вакиллари, соғломлаштириш оромгоҳлари бошлиқлари ҳамда ходимлари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор У.А.Жалменов сўзга чиқиб, ёз мавсумида Республикамиз ҳудудидаги 11 та стационар турдаги оромгоҳларда 7-14 ёшгача 7485 бола ҳамда 69 та маданият ва спорт соғломлаштириш майдончаларида 16750 нафар бала жалб этилганлиги, шу билан бирга, Корақалпоғистон Республикасидан 2 426 нафар болани Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Тошкент Хоразм вилоятларидаги стационар турдаги оромгоҳларда бепул соғломлаштирилганли ҳақида маълумот берип ўтди.

Тадбирда жорий йилнинг номинация ғолиблари тақдирланди.

Атаб айтганда, Мўйноқ туманида жойлашган «Ақ кеме» оромгоҳи жамоати «Энг яхши оромгоҳ-2022», Элликқалъа туманида жойлашган «Орол болалари» оромгоҳи бошлиғи Алламбергенов Рашид «Энг яхши оромгоҳ бошлиғи», Беруний туманида жойлашган «Роҳат» оромгоҳи бошлиғи Мамутов Шукурулло «Энг масъулиятли ташкилотчи», Тахиатош туманида жойлашган «Айдын жол» оромгоҳи бошлиғи Жуманазаров Бекмурат «Энг фаол хамкор оромгоҳ раҳбари», «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Хасилов Хуснутдин «Энг яқши ҳамкор ташкилот», «Оқ кема» оромгоҳи тарбиячиси Кошерова Абадан «Энг ғамҳўр тарбиячи», Тўрткўл туманида жойлашган «Лочин» оромгоҳининг тарбиячиси Зарипова Азиза «Энг фаол етакчи», «Орол болалари» оромгоҳининг спорт мураббийи Курбанов Ихтиёр «Энг яхши спорт мураббийи», Нукус шаҳрида жойлашган “Турон” оромгоҳининг тўгарак раҳбари Якупова Айсулыў «Энг моҳир тўгарак раҳбари», “Айдын жол” оромгоҳи ошпази Абдуллаев Алишер “Энг яхши пазанда», Тўрткўл тумани ҳокими Шамуратов Рустам “Энг жонкуяр ҳоким”, «Нукус лада транс» МЧЖ бошлиғи Уразымбетов Исламбек “Ёз мавсумини ташкиллаштиришда фаол хамкорлик қилган ташкилот” номинацияси бўйича ғолиб деп топилиб, ўларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг қимматбаҳо совға ва дипломлар топширилди.

Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми давомида яқиндан ёрдам бергани учун Беруний тумани Халқ таълим бўлими методисти Юсупова Улбосин, Қорақалпоғистон Республикаси қўриқлаш бошқармаси Нукус шаҳарлараро қўриқлаш бўлими қатордаги ходим Жолдасбаев Бердақ, Нукус шаҳарда жойлашган «Туран» оромгоҳи раҳбари Кадыров Ренат, Нукус шаҳарда жойлашган «Арал» оромгоҳи раҳбари Торебаева Перуза ҳамда Тўрткўл туманида жойлашган «Лочин» оромгоҳи раҳбари Сабуров Рашид Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг «Фаҳрий ёрлиғи» билан тақдирланди.

Тадбир давомида санъаткорлар ва ёш иқтидорлар  ижросида концерт дастури тақдим этилди.