14 июнь «Бутунжаҳон донорлар куни»

14 июнь «Бутунжаҳон донорлар күни» байрами муносабати билан Нукус шаҳрида Республика қон қуйиш станциясида байрам тадбири ўтказилиб, тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М.И.Курбанов иштирок этиб, беғараз донорлар Беруний туман тиббиёт бирлашмаси шифокори, касаба уюшмаси кўмитаси раиси Қудойберганов Тўлқин Ибрагимович ва Қорақалпоғистон Республикси Фавқулотда Вазиятлар бошқармаси минтақавий оператори фельдшер қутқарўвчиси Арзиев Мамут Абатбаевичларга «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори кўкрак нишони топширилди.

Шунингдек, 14 июнь «Бутунжаҳон донорлар куни» байрами муносабати билан Республика халқининг соғлигини мустаҳкамлаш, беғараз донорликни ривожлантиришдаги фаол меҳнатлари учун бир қатор ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг биргаликдаги «Фаҳрий ёрлиғи» ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.