«Касаба уюшмаси куни» муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давалат университетининг касаба уюшма қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг файзли жойларидан бирида 11-ноябр «Касаба уюшмаси куни» байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари, факултетлар касаба уюшмаси раҳбарлари ва касаба уюшмаси фаоллари қатнашди.

Тадбирни Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов кириш сўз билан очиб берди ва тадбир иштирокчиларини 11-ноябр – «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» халқаро байрам билан табриклади. Ректор табригидан кейин, Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклади. Тадбир санъатшунослик факултети жамоаси тарафидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.