Ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда киберспортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан киберспорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада турли соҳаларда фаолият юритаётган ёш меҳнаткашлардан иборат 8 та жамоа ўзаро беллашиб, ўзларининг маҳоратлари, тезкор фикрлаш ва жамоавий ҳаракат қилиш қобилиятларини намоён этдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиали очиқ акциядорлик жамияти ходимларидан иборат жамоа ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, касаба уюшмалари томонидан бундай спорт тадбирларининг ташкил этилиши ёш меҳнаткашларнинг иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, улар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий спорт турларини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.







Spelling error report
The following text will be sent to our editors: