2025 йилнинг 07-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий болалар тиббий реабилитация марказида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан ҳамкорликда «Тиббиёт ходимлари куни» байрами муносабати билан тантанали кечаси ўтказилди.
Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича котибият раҳбари Б.Калимбетов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М.Курбанов, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосынова, Ўзбекистон шифокорлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи С.Бегалиев, тиббиёт ходимлари ва тармоқ фахрийлари иштирок этдилар.
Тантанали кечада тиббиёт соҳасидаги кўп йиллик фидойи меҳнатлари учун 6 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси, 2 нафар ходим “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони, 30 нафар ходим Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Байрам тадбирида тиббиёт соҳасидаги кўп йиллик фидойи меҳнатлари учун 7 нафар тиббиёт ходимларига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фахрий ёрлиғи ва баҳоли совғалари, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратилишини назорат қилишдаги самарали хизматлари ҳамда мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи ва 11 ноябр “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан 5 нафар касаба уюшма фаолларига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Ташаккурномаси ва баҳоли совғалари топширилди.
Бундан ташқари, тиббиёт соҳасида самарали фаолият юритаётган 52 нафар тиббиёт ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг биргаликдаги тайёрланган Фахрий ёрлиқ ва баҳоли совғалари билан тақдирландилар.
Байрам тадбирида Ўзбекистон шифокорлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ҳам тиббиёт соҳасининг бир қатор фахрийларига баҳоли совғалари топширилди.








Spelling error report
The following text will be sent to our editors: