1997 йил Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” деб белгиланган.
Ушбу сана муносабат билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Нукус шахридаги “Туран” ва “Арал” болалар ёзги оромгоҳларида 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” га бағишланган “Болалар меҳнатига барҳам бериш учун умумий ижтимоий ҳимоя!” шиори остида бир қатор тадбирлар мажмуи ташкил этилди.
“Туран” ва “Арал” болалар ёзги дам олувчи масканиндаги дам олувчи болалар билан спортнинг қиличбошлик ва оғир атлетик туридан Ўзбекистон чемпионлари Нафиса Уразбаева, Алишер Раджаповлар билан учрашувлар ўтказилиб, унда чемпионлар ушбу муффақиятларга эришишда мамлакатимизда барча шароитларнинг яратилганлиги, удан ёшларимиз унумли фойдалана билиши, биринчи навбатда яхши ўқишлари, доимий равишда спорт билан шуғулланишлари, ўзларининг бўш вақтиларини тўғри ташкил эта билиши, кўп китоб ўқиши ҳақида айтиб ўтиб, ушбу ишларда ота-оналар ва кенг жамоатчилик ҳамкорликда иш олиб боришини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Бунан сунг сузга чиқганлар, болалар боғчаси, мактаб, коллежлар, болалар ёзги оромгоҳлари, болалар ва ёшларнинг ташкилотларининг болалар ҳаётидаги ўрни, тизимли таълим – болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймасликнинг омили эканлиги, ўқитиш билан бирга уларга берилаётган тарбия, шунингдек, яратилган имнокиятлар, болалар бўш вақтини сермазмун ташкил этишда жойлардаги маданият ва спорт муассасаларининг вазифалари ҳақида, мамлакатимизда болалар меҳнатининг муҳофазаланганлиги, ушбу ўринда Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан эълон қилинган 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”нинг аҳамиёти, жойларда мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қоймаслик, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бўлган шахс бола деб ҳисобланиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни билан барча болалар учун 11 йиллик мажбурий таълим тизими жорий этилганлиги ҳақида айтиб ўтдилар.
Бундай тадбирлар Элликқальа туманидаги “Орол болалари” ва “Гулшан” Қунғирот туманидаги “Жайхун-2” Қанликўл туманидаги “Сунқар” Мўйноқ туманидаги “Оқ кема”, Тўрткўл туманидаги “Лочин”, Тахиатош туманидаги “Айдын жол” Амударё туманидаги “Қалдирғош” ва Беруний туманидаги “Роҳат” болалар ёзги дам олувчи масканларда ўтказилди.
12 июнь – «Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни»га бағишланган “Болалар меҳнатига барҳам бериш учун умумий ижтимоий ҳимоя!” шиори остида ўтказилган тадбирларда, болалар ўртасида расм чизиш танлови, спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси турларидан мусобақалар ташкил этилиб, танлов ва мусобақалар ғолибларига касаба уюшмалари томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: