Танлов ғолиблари тақдирланди

2025 йил 20 май куни Қорақалпоғистон Республикаси соқлиқни сақлаш вазирлиги мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М.Курбанов, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақлпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Л.Байбосынова, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассосациясининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Р.Мишенова ва Республика даволаш профилактика муассасалари бошлиқлари иштирокида «Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими» танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси бўйича I ўринни эгаллаган Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Л.Янгибаева “Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбаҳоли совғаси, плакетка ва  шишали сувенири, танловнинг “Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси” номинацияси бўйича II ўринни эгаллаган У.Халмуратов номидаги кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси маркази маслаҳат поликлиникаси ҳамшираси Г.Қаллибекова, танловнинг «Йилнинг энг яхши катта ҳамшираси» номинацияси бўйича III ўринни эгаллаган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиали радиотерапия бўлими катта ҳамшираси Э.Жақсымуратова ҳамда тармоқ муассасаларида ҳамширалик касбида ишловчи ходимларнинг 7-10 ёшгача бўлган фарзандлари иштирокида ўтказилган “Менинг онам ҳамшира” расмлар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамшираси Ҳ.Оразбаеванинг фарзанди Ш.Есенбаевлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.