Банк ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги барча барк ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобоқада жами 117 та ходим иштирок этди.

Қорақалпоқ давлат университетининг спорт залида ўтказилган мусобақанинг финал босқичи натижасига кўра, 1 ўринни Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси ходимлари, 2 ўринни Ҳамкорбан Қорақалпоғистон Республикаси филиали, 3 ўринни Капитал банк Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари эгаллади.

Шунингдек, 4 та, «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши химоячи», «Энг яхши тўп урар» ва «Энг яхши ўйинчи» номинация бўйича ўйинчилар аниқланди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва қатнашган жамоалар Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Р.Мадреймов қатнашди.