Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика кенгаши меҳнат инспекциясининг йиллик иш-режасига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш қонун ва қонун ости ҳужжатларига амал қилиниши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ўртасида 2021-2023-йиллар учун қабул қилинган Тармоқ келишуви талабларининг бажарилишини жамоа назоратини амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат техник инспектори томонидан бир қатор тиббиёт муассасалари ходимларига 2019-2023 йилларда берилган йиллик меҳнат таътили буйруқлари ўрганилди.
Ўрганишлар давомида Тармоқ келишуви 3.7-бандида кўрсатилган иш ўринлари аттестацияси бўйича хулосада белгиланган қўшимча меҳнат таътиллари ходимларга берилмай келгани аниқланди.
Бунинг натижасида:
- Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиалининг 103 нафар ходимга 400 миллион 895 минг сўм,
- Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалининг 105 нафар ходимга 91 миллион 986 минг сўм,
- Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалининг 122 нафар ходимга 191 миллион 318 минг сўм,
- С.Султанов номидаги Республика Фтизиатрия ва пульмонология марказининг 306 нафар ходимга 164 миллион 641 минг сўм,
- Республика патологик анатомия бюроси 9 нафар ходимга 66 миллион 502 минг сўм,
- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг 189 нафар ходимга 162 миллион 904 минг сўм,
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика қон қўйиш станцияси 80 нафар ходимга 90 миллион 44 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниб иш берувчилар томонидан тўлаб берилди.
2023 йил бошидан шу кунгача Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат техник инспектори П.З.Абдиязов кўрсатмалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги жами 1214 ходимнинг манфаатини кўзлаб уларга тўланмаётган 1 миллиард 168 миллион 290 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниб иш берувчилар томонидан тўлаб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: