2024 йил 7 май куни Қорақалпоғистон санъат саройида 12 май – «Халқаро ҳамширалар куни» байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши билан ҳамкорликдаги байрам тадбирлари ўтказилди.
Байрам тадбирида соғлиқни сақлаш соҳасида фаол меҳнат қилаётган, ўз касбининг фидойилари бўлган бир қатор ўрта тиббиёт ходимлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фаҳрий ёрлиғи ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, байрам тадбирида «Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг ҳамкорликдаги тегишли даражадаги дипломлари ва кенгаш томонидан тайёрланган қиммат баҳо совғалари топширилди.
Байрам тадбирида Қорақалпоғистон эстрада юлдузлари томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага ҳуш кайфият бағишлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: