Жорий йилнинг 28 феврал куни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли Республика Болалар кутубхонаси, Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда Республика Болалар кутубхонаси базасида Нукус шаҳридаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида «КИТОБХОН ХОДИМ» кўрик-танловининг иккинчи шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда иштирокчилар ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон адабиётларидан ўқиган китоблари бўйича ўзларининг билимларини синовдан ўтказди.
Танловнинг мақсади таълим муассасаларида ишловчи ходимларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ортириш орқали уларнинг билими ва дунёқарашини бойитиш, муассасаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, китоб ўқишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Кўрик-танлов якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан мукофотланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: