Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишлаб “Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак- Ватанмиз!” ғояси остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашида “Маърифат соати” бўлиб ўтди.
Унда Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгасининг Маънавият ва маърифат гуруҳи тарғиботчиси, фахрий педагог Б.Султонов, Қорақалпоғистон Кенгаши ходимлари ва касаба уюшмаси фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар Мустақиллик байрами муносабати билан барчани яна бир бор муборакбод этиб, Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ватанпарвар аждодларимиз, ўз халқини тараққиёт сари бошлаган жадид боболаримиз, миллий озодлик йўлида жон фидо этган улуғ аждодларимизнинг ғоят оғир шароитда ҳам миллий истиқлол ва ҳуррият ғояларига содиқ қолган қаҳрамонларимизнинг эзгу ғоя ва тамойиллари шунингдек, меҳнаткаш ва бағрикенг халқнинг бунёдкорлик салоҳияти билан эришилаётган улкан ютуқлари ҳақида сўз юритди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: