Шу йилнинг 14-15 февраль кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши тегишли масъул мутахассислар томонидан Нукус тумани тармоқ кенгашлар ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларга касаба уюшмаси ишлари устав талаблари асосида олиб бориш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Амалий ёрдам кўрсатиш давомида касаба убшмаси органларида аниқланган ҳато-камчиликларни бартараф этиш бўйича Кенгаш маъсул ходимлари томонидан ўқув-семинар ташкиллаштирилди. Ўқув-семинарда жамоат шартномаларни қабул этиш, бажарилишини назорат қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари, мурожаатлар билан ишлаш, маданий-марифий ва спорт тадбирларини ташкиллаштириш, касаба уюшмаси бюджетининг мақсадли сарфланиши ва ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тушунчалар берилди.
Ўқув-семинар якунида қатнашувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: