Жорий йилги ёз мавсумида Республикамиз ҳудудидаги 11 та стационар турдаги болалар дам олиш оромгоҳларида жами 7698 нафар бола соғломлаштирилиши режалаштирилиб, шундан: 6 та оромгоҳда 5788 нафар бола (Оилавий болалар уйларидаги ҳамде кам тамийнланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 3000 нафар фарзандлари, касаба уюшмалари ҳисобидан 2788 нафар бола) шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар, хўжалик органлари ҳамда ҳомийлар ҳисобидан 5 та ўқув муассасаларнинг базасида ташкиллаштириладиган оромгоҳларда 1910 нафар болаларни соғломлаштириш режалаштирилган.
Стационар турдаги оромгоҳлар хамда маденият ва спорт сағломлаштириш майдончаларида 24448 нафар бола дам олдирилади, бу республикамиз мактабларидаги 7-14 ёшдаги ўқувчи болалар сонининг 8,6 фойизини ташкил этади.
Ҳар йилги анъанага кўра, болаларни соғломлаштириш мавсумига 2 июн кунидан старт берилди ва 11 та стационар турдаги ҳамда 69 та соғломлаштириш майдончаларида болалар дам олиши бошланган.
Бугунги кунда мәўсимниң 1-3 мавсумларда 11 та стационар турдаги оромгоҳларда жами 5481 нафар (шундан Оилавий болалар уйларидаги ҳамде кам тамийнланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 1393 нафар фарзандлари) болалар сағломлаштирилди.
Шу билан бирга, шаҳар-туманларда фаолият юритаётган 69 та соғломлаштириш майдончаларида жами 13400 нафар болалар соғломлаштирилди.
Оромгоҳларда таълим-тарбия, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар хавфсизлигини таъминлашни ташкиллаштириш бўйича оромгоҳларга тажрибали педагог, тиббиёт, СЭС ходимлари, Ички ишлар, фавқулотда вазиятлар ва Миллий гвардия ходимлари бириктирилди.
Оромгоҳларга ҳудудига бошқа шахслар, ота-оналарнинг ҳамда турли транспортларнинг кириши тақиқланган, шу билан бирга, оромгоҳларда болаларни овқатландириш бўйича аутсорсинг хизмати жорий этилиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти билан биргаликда болаларнинг соғлом овқатлантириш бўйича намунали менюлар ишлаб чиқилиб, оромгоҳларда кунига 5 маҳал овқат берилади (эрталабки ноништа, тушлик, иккинчи тушлик, кечки овқат, иккинчи кечки овқат).
Болалар дам олиш оромгоҳларига хар бир ҳудуддан болаларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда махсус автотранспортларда келиб-кетишлари йўлга қўйилди.
Мавсумнинг 5-навбати жорий йилнинг 28 июль кунидан бошлаб, 8 та стационар турдаги оромгоҳларга жами 1165 нафар бола (шундан кам тамийнланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 775 нафар фарзандлари) қабул қилинади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: