Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида «Янги Ўзбекистон–янги касаба уюшмалари”, “Касаба уюшмалари ва таълим–кеча ва бугун” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирни Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг уринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Улықбек Абилаевич Жалменов кириш сўз билан очди ва таълим тармоғи ходимлари ва барча касаба уюшма фаолларини, ходимларини «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами билан табриклади.
Шундан сўнг касаба уюшмалари Гимни янгради.
У.Жалменов маърузага чиқиб ўткан бир йил ичида Ўзбекистон касаба уюшмалари, Қорақалпоғистон касаба уюшмаларининг бажарган ишларига кенг тўхтаб ўтди.
Маърузага Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасиреспублика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича маъсул ташкилотчиси Рустам Абдурахимович Абдурахманов чиқиб, таълим ўткан йил ичида сохасида ҳокимият билан биргаликда (ҚР халқ таълмим вазирлиги, ҚР мактабгача таълим вазирлиги, жойлардаги таълим бўлимлари билан) бажарилган ибратли ишлар, ўтказилган тадбирларга кенг тўхтаб ўтди ва тадбир иштироқчиларини байрам билан табриклади.
Навбатдаги «Менинг Президентим» танловида Ўзбекистон Республикасида 2-ўринни эгаллаган ва Қорақалпоқ давлат университети талабаси Сарыбаева Гулферуз чиқиб, касаба уюшмаларини ибратли ишлари учун миннатдорчилик билдирди ва тадбир иштироқчиларини байрам билан табриклади.
Таълим касаба уюшмаларида узоқ йиллар хизмат қилган пенсионер, ветеран ходимларини байрам совғалари билан тақдирлашға етиб келди. Тармоқда фаол хизмат кўрсатаётган бошланғич ташкилот раисларига Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг «Фахрий Ёрлиғи» ва совғалар топширилди.
Тадбирнинг асосий бўлими савол-жавробларга етиб келди. Анжуман иштироқчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди, таклифлар билдирди.
Анжуман сўнгида Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети ходимлари ва талабаларининг концерт дастурлари билан давом эттирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: