Жорий йилнинг 11 март куни «Устюрт ҚББ» масъулияти чекланган жамиятида жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиш бўйича умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2021 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича корхона директори А.Сейтмуратов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси У.Зиватдинов ҳамда текшириш комиссияси аъзоси А.Отебаевларнинг ҳисоботлари тингланди.
2021 йили ёз мавсумида корхонада ишловчи ходимларнинг 45 фарзандлари “Оқ-кема” ва “Лочин” ёзги болаларни соғломлаштириш масканларида дам олдирилди.
Ижтимоий суғурта ҳисобидан 6 ишловчи ходимларга 7 млн. 477.2 минг сўмга ва касаба уюшма бюджети ҳисобидан 11 ишловчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари 29 млн. 105 минг сўмга санаторийларда имтиёзли равишда соғломлаштирилди.
«Касаба сайр» МЧЖ ва «Мавлюда» якка тартибдаги туристик фирмаси билан ҳамкорликда 2021 йил давомида 50 нафар ходимларнинг Республикамиздаги тарихий шаҳарларига шунингдек 130 нафар ходимларнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги диққатка сазавор жойларига саёхатлари ташкил этилди ва ушбу мақсадлар учун касаба уюшмаларидан томонидан 105 млн. 544 минг сўм маблағ ажратилди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров сўзга чиқиб бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамияти, шунингдег касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда олдимизда турган вазифалар тўғрисида айтиб ўтди.
Йиғилиш якунида йиғилиш иштирокчилари томонидан ўз-аро фикир олмашувлар, савол-жавоблар, таклифлар ва суҳбатлар бўлиб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: