Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 11-ноябрь “Ўзбекистон касба уюшмалари куни” байрами муносабати билан ташкил этилган учрашув ўтказилди.
Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларининг мактабгача ва мактаб таълими, олий таълим муассасаларидан педагог-ўқитувчилар ва тарбиячилар ҳамда туман касаба уюшмаси бўлинмаси кенгашлари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, фаоллар узоқ йиллар тизимда фаолият юритган устозлар, таълим фидойилари ва масъуллари иштирок этдилар. Тадбир Республика кенгаши раиси Р.Бедилов сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклаган ҳолда бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, унга қаратилган эътибор, шунингдек мазкур жараёнларда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берди. Ўз навбатида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Шундан сўнг Республика кенгаши раиси Р.Бедилов ва Республика кенгашининг масъул ходимлари таълим соҳасида юқори натижаларга эришган ва касаба уюшмаси тизимида фидокорона ишлаб келаётган бир гуруҳ туман, шаҳар касаба уюшмаси бўлинмаси кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини топширдилар. Шу билан биргаликда туман, шаҳар касаба уюшмаси бўлинмаси кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда узоқ йиллар тизимда фаолият юритган устозлардан 20 нафари Республика кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Жойларда байрамона тадбирлар кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: