Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ветеран байналминал жангчилар иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассиси И.Ходжаевлар иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади. Улар ўз сўзларида Ватан ҳимоячилари куни нафақат ҳарбий хизматчилар, балки ўз бурчини бажарган ватандошларимизнинг, шунингдек, айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон йигитларнинг байрами эканлиги таъкидлаб ўтишди.
Шундан сўнг таълим соҳасида ишлаётган байналминал жангчилар ҳисобланган бир гуруҳ ветеранларни Республика кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: