Маълумки Республика бўйча “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассаса (мактаб)лари ходимлари ортасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 67-моддасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, спорт инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жихозлаш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, таълим муассасаларидаги спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг қўшма қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида ҳәм спорт мусобақалари давом этмоқда.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман(шаҳар) бўлинма кенгашилари ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида «Соғлом танада-сифатли таълим» шиори остида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассаса (мактаб)лари ходимлари ортасида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича секторлар ва туман(шаҳар) босқичлари бўлиб ўтди.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 701 та таълим муассаса(мактаб)ларида биринчи сектор босқичида 17018 нафар ходимлари ва иккинчи туман(шаҳар) босқичида 2202 нафар ходимларининг иштироки таъминланиб, ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидон диплом ва совғалар билан тақдирланди. Ҳар бир спорт тури бойича туман (шаҳар)да 1-ўринни олган ғолиб (жамоа)лар учинчи якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Мусобақанинг якуний Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичи жорий йил 7-май куни ташкил этилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: