7 апрель – Бутунжаҳон cаломатлик куни

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 1948 йил 7 апрель куни ташкил топган. Ушбу сана Жаҳон саломатлик куни сифатида бутун дунёда байрам қилинади, турли акция ва тадбирлар ўтказилади. Хусусан, юртимизда ҳам кенг аҳоли қатламини қамраб олувчи кичик марафон, спорт мусобақалари ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январьдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг давлат дастурининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерaциясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг 2024 йилга мулжалланган чора тадбирлар дастурига мувофиқ “7 апрель – Бутунжаҳон cаломатлик куни” муносабати билан юриш марафони ўтказилди.

Юриш марафони Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи атрофида ташкил этилиб, унда корхона ва ташкилотларда ишлаётган 2000 дан ортиқ ёшлар фаол иштирок этишди. Марафон якунида иштирокчилар эрталабки бадан тарбия машқларини биргаликда амалга оширишди.