“Биз ҳар йили бу кунни интиқлик, қалбимизда ажиб илиқлик билан кутамиз.Ушбу шукуҳли айёмда ҳаммамиз бизни дунёга кетлирган, оқ сут бериб, меҳр ва тарбия бериб вояга етказган буюк она сиймосига, мўътабар аёл зотига таъзим қиламиз. Зеро, инсон қадрини улуғлаш аввало азиз-у мукаррама аёлларимизни улуғлашдан бошланади”,-дея таъкидлаганди давлатимиз раҳбари аёлларимизни улуғлаб, 2024 йилги байрам табригида.
Дарҳақиқат Ўзбекистонда ушбу мақсад йўлида кўпгина ишлар қилинаётир. Жумладан “Ўзбекистон-2030” стартегияси доирасида хотин-қизларнинг фаолиятини ошириш,оналик ва болаликни ҳимоя қилиш,гендер тенгликни қарор топтириш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни эъзозлаш, шунингдек, барча соҳаларда самарали фаолият олиб бораётган ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан бошқаларга ибрат бўлган меҳнат фахрийларини эъзозлаш сингари ишларда касаба уюшмалари бевосита иштирок этиб, хайрли ташаббусларни амалга оширишда давлатимизга камарбаста бўлмоқда.
2025 йил 5 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши томонидан 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлга эҳтиром” мавзусида байрам кечаси ўтказилди.
Унда шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган онахонлар, фаол хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди.
Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов очди ва тадбир иштирокчиларини мазкур байрам билан қизғин қутлади. У.Жалменов ўз сўзида Президентимиз Ш.Мирзиёев хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга оид юртимизда амалга ошрилаётган ислоҳотлар, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишлари юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва бу борадаги мислсиз имкониятлар самарасига тўхталиб, қайси соҳада бўлмасин улар ўзларининг меҳнатсеварлиги, матонати билан эркаклар билан бир сафда фаолият юритиб келаётгани хусусида таъкидлади. Шу билан бирга аёллар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Aёллар дафтари” йўлга қўйилгани ва мазкур йўналишда аёл-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш бўйича 1-5-босқичларида жами 192 минг 991 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилгани, жорий йил 6-босқичда хотин-қизларнинг муаммолари “маҳаллабай” ўрганилиб ҳудудларда олиб борилган хатлов жараёнлари ҳақида сўз юритди.
Байрам кечасида Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилаётган, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги фидойи хотин-қизлар ва мўътабар онахонларимиздан бир гуруҳи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Тадбир давомида янграган куй-қўшиклар иштирокчиларга чинакам байрамона кайфият улашди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: