1997 йил Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” деб элон қилинган.
Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги «Туран» болалар дам олиш масканида “Тараққиёт аниқ, аммо қилинадиган ишлар кўп: келинг, саъй-ҳаракатларни тезлаштирайлик!” шиори остида тадбир ўтказилиб, бунда дам олувчи болалар билан Кенгашнинг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлим мудири П.Торемуратов, етакчи мутахассиси Е.Утепбергенов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси С.Шарипов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлимчаси бошлиғи М.Даулбаев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасининг спортнинг белбоғли кураш тури бўйича чемпионлари А.Жолдасбаева, К.Шеримбетова ва бошқалар иштирок этди.
Тадбирда Кенгашнинг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассислари томонидан 12-июнь-“Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни” ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Мажбурий мехнат шунинг ичида болалар меҳнатини тўқтaтиш учун олиб борилган ишлари асосида бир қатор ижобий натижаларга эришилганлиги, шунингдек болалар меҳнати тўқтатилганлигини алоҳида тақидлаб ўтди.
Шунингдек, А.Жолдасбаева ва К.Шеримбетовалар узларининг ушбу муффақиятларга эришишда давлатимизда барча шароитларнинг яратилганлиги, бунда ёшларимиз туғри фойдалана билиши, биринчи навбатда яхши ўқишлари, доимий равишда спорт билан шуғулланишлари, бўш вақтиларини тўғри ташкил этиш кераклигини, ушбу ишларда ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда иш олиб борилишини айтиб ўтдилар.
12-июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни” га бағишланиб болалар орасида расм чизиш танловлари, спортнинг шашка, стол теннис турларидан мусобақалар ўтказилиб ғолибларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг логотиплари туширилган фудболка, кепка ва диплом, қиммат баҳоли совғалар билан мукофотланди.
“Тараққиёт аниқ, аммо қилинадиган ишлар кўп: келинг, саъй-ҳаракатларни тезлаштирайлик!” шиори остида тадбирлар Элликқалъа туманидаги “Орал болалари”, Тўрткўл туманидаги “Оқ кабутар», Тахиатош туманидаги “Айдын жол”, Мўйноқ туманидаги “Оқ кема”, Нукус шаҳридаги “Арал” болалар дам олиш масканларида ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: