Касаба уюшмалари ҳафталиги

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини нишонлаш арафасида эълон қилинган “Касаба уюшмалари ҳафталиги” муносабати билан жорий йилнинг 9 ноябр куни Қорақалпоқ давлат университетида профессор-ўқитувчилар, фаҳрийлар, талабалар ва касаба уюшмаси фаоллари иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарни университетнинг маънавият ва ёшлар билан ишлашиш масалалари бўйича проректори-С. Алауатдинов бошқариб борди. Семинарда ижтимой фанлар кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори, университет фахрийси М.Якубов касаба уюшмалари асосий фаолияти, ҳозирги кундаги ўрни, давлатимиз турмушидаги олиб бораётган ишлари, университет касаба уюшмаси ишлари ҳақида маъруза этди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Р.Абдурахманов, университетнинг фаҳрийлар кенгаши раиси Б.Абдикамалов, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси З.Есенбаевлар сўзга чиқиб, 11 ноябр Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрамнинг аҳамияти ҳақида таъкидлаганлар. Амалий семинар сунгида касаба уюшмаси фаоллари «Фахрий ёрлиқ»лари ва эсдалик совғалари билан такдирланди.