Бугунги кунда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмалари муҳим ижтимоий институт сифатида фаолият юритмоқда. Айниқса, жамоа шартномаларининг амалий ҳаётдаги ўрни ва самараси ортиб бораётгани айни ҳақиқат.
Шу мақсадда, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Касаба уюшмаси фаолиятида жамоа шартномаларининг ўрни, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик масалалари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Е.Сейтназаров очиб берди. Унда, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Ш.Жавлонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федераcиясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Г.Илмурадова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федераcиясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири П.Торемуратов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федераcиясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг техник инспектори Б.Утепбергенов, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалнинг ёшлар масалалари бўйича директор ўринбосари Х.Абдижалийев ва туман (шаҳар) кенгаши раислари билан биргаликта янги сайланган бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳам иштирок этди.
Семинарда касаба уюшмалари ишини ташкил этиш, ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва меҳнат муҳофазаси борасида муҳим маълумотлар берилди.
Шунингдек, филиал бошланғич касаба уюшмаси раиси Г.Казахбаева ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, ҳужжатларни кўрсатди. Тадбир иштирокчилар учун фойдали ва амалий жиҳатдан самарали бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: