Қорақалпоғистон Республикаси Халқ тәлим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ижроия Қўмитасининг қўшма қарори билан умумий ўрта таълим бериш мактабларининг ўқувчилари ўртасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови ташкиллаштирилмоқда.
Танловнинг 1-босқичи 20 ноябрьдан 4 декабрьгача барча умумий ўрта таълим бериш мактабларида 10-11 синф ўқувчилари ўртасида, 2-босқич 6 декабрьдан 14 декабрьгача барча умумий ўрта таълим бериш мактабларидаги ғолиблари ўртасида шаҳар ва туман миқёсида, 3-босқич 15 декабрьдан 20 декабрьгача барча шаҳар ва туманлардаги ғолиблари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилиши белгиланган.
Республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар жорий йилнинг 21-25-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Өзбекстан Республикаси босқичида иштирок этади.
«Менинг Президентим» танловининг 1-босқичида маҳаллий умумий ўрта таълим бериш мактабларидаги 10-11 синф ўқувчилари ўртасида «Янги Ўзбекистон – менинг нигоҳимда» мавзусида эсселар танлови кўтаринки руҳта ўтказилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: