Инсон қадри улуғланган, меҳнати эъзозланган байрам тадбири

Президентимиз ташаббуси билан 2020 йилда қабул қилинган қонунга мувофиқ, 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни дея белгиланган бўлиб, қарийб олти йилдан буён мазкур байрам юртимизда кенг нишонланиб, меҳнат аҳли қалбидан чуқур ўрин олди. У халқ меҳри, миннатдорлиги ва меҳнаткашларга бўлган ҳурмат рамзига айланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги сўлим масканлардан бирида “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари” шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аппарат раҳбари Олимжон Салиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси Улуғбек Жалменов, шунингдек, республика раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, касаба уюшмалари фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар касаба уюшмаларининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги масъулияти, ижтимоий барқарорлик ва инсон қадрини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда касаба уюшмалари фаолияти ишончли ва халқчил тизимга айланмоқда. Бу борада 2026 йил ўн ой давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан ҳам кўпгина ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жамоа шартномалари асосида кам таъминланган оилалар, ишловчи пенсионерлар, ногиронлар, хотин-қизлар ва ёшларга
жами 16 минг 662 нафар ходимга, 7 млрд. 559 млн. 403 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Шу маблағнинг 4 млрд. 197 млн.
870 минг сўми корхоналар ҳисобидан, 3 млрд. 361 млн. 532 минг сўми эса касаба уюшмалари маблағларидан ажратилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашига юридик ва жисмоний шахслардан жами 477 та мурожаат келиб тушди.  Натижада 145 та мурожаат касаба уюшмалари таклифлари ва судларда кўриб чиқилиши натижасида тўлиқ қаноатлантирилди.
Шу билан бирга, 292 та мурожаат бўйича фуқароларга меҳнат ҳуқуқлари ҳақида тушунтиришлар берилди, 8 та мурожаат эса тегишли ваколатли органларга юборилди. Бу жараёнлар натижасида мурожаатчилар фойдасига жами 2 млрд. 669 млн. 113 минг сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, компенсациялар ва маънавий зарарлар ундириб берилди.

Шу билан бирга, санаторийларда ижтимоий суғурта жамғармаси йўлланмалари ҳисобидан 1999 нафар ишчи соғломлаштирилди, шундан
76 нафар ишчи-ходим бепул йўлланмалар асосида дам олди. Қолаверса, касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 1753 нафар ишчи-ходим ва уларнинг оила аъзолари соғломлаштирилди.

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида 8 минг
935 нафар
ходим ва уларнинг оила аъзоларининг саёҳатлари ташкил этилди. Шундан 2 минг 945 нафари Қорақалпоғистон ҳудудидаги диққатга сазовор жойларга, 5 минг 990 нафари эса мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига ташриф буюрди. Бу мақсадларда касаба уюшмалари ҳисобидан 1 млрд. 485 млн. 600 минг сўм, иш берувчилар ҳисобига
1 млрд. 99 млн. 100 минг сўм, жами 2 млрд. 584 млн. 800 минг сўм маблағ сарф этилди.

Болаларнинг ёзги дам олиш ва соғломлаштириш ишларига алоҳида этибор қаратилди. Республикамиздаги 11 стационар турдаги оромгоҳларда жами 7808 нафар бола (шундан, касаба уюшмалари ҳисобидан 1748 нафар, ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг алъо баҳоларга ўқиган фарзандлари 4916 нафар, ҳокимлик ва ҳомийлар ҳисобидан 1851 нафар ва жисмоний шахслар томонидан 130 нафар ) ҳамда 69 маданият ва спорт майдончаларида 16750 жами мавсум давомида 24558 нафар болалалар дам олидирилди.

Тадбир якунида меҳнат фидойилари ва соҳадаги фаоллар давлат мукофотлари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Улар юрт равнақи, халқ фаровонлиги ва меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги фидокорона хизмати билан эътироф этилди.

— Инсон меҳнати қадр топган, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимояланган жойдагина ижтимоий адолат, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик мустаҳкам қарор топади. Ана шу эзгу тамойилларни ҳаётга татбиқ этишда касаба уюшмаларининг ўрни ва масъулияти беқиёс. Кўп йиллик меҳнатим эътироф этилиб, «Ардоқли нуроний» кўкрак нишони билан тақдирланганим мен учун чинакам байрам совғаси бўлди, — дейди таассуротлари билан ўртоқлашган нуроний Зинатдин Есенбаев.

Санъат усталари томонидан ижро этилган ашула ва рақслар иштирокчилар қалбини қувончга тўлдирди.