Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 август кунги ПҚ-5227-сон қарорига асосан ташкил этилган ва Марказий Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси» меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасига олий маълумотли етук кадрларни тайёрлаб бериш мақсадида 2022-2023 ўқув йилида ўз фаолиятини бошлаш белгиланган.
Академия фаолиятини ташкиллаштириш, уни бошқариш, ва 2022-2023 йилларда ўқишни бошлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 6 апрелда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ««Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси» фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги 6-83 «с» сон қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорнинг 7 банди билан, касаба уюшма органларининг Академияда 2022-2023 ўқув йили учун қабул бошланганлигини кенг жамоага тарғибот қилиш ва олий мутаҳассисликга эга кадрларга муҳтожлиги бўлган ходимларни ўқитишни режалаштирган ташкилотлар билан ишлаш белгиланганлиги муносабати билан, шу йилнинг 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикасига Академия ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Атаматов Абдухалил Саломович ва Академия проректори Мирзажонов Азим Хакимжоновичлар олий таълим муассасалари, ўрта-маҳсус таълим ташкилотлари вакиллалри, халқ таълими вакиллари, абитурентлар, касаба уюшма фаоллари ва йирик корхона ва ташкилотлар вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Академияда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ва 2022-2023 ўқув йиллари учун кундузги таълимнинг бакалавр йўналишига абитуриентларнинг Академияга ҳужжат топшириши билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан иштирокчиларга тушунчалар берилди. Шу билан бирга давра суҳбати иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: