Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти мажлислар залида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг касаба уюшмалари фаоллари учун ўқув семинар бўлиб ўтди.
Унда, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раис ўринбосари Ғ.Я.Сафаров, республика кенгашининг меҳнат инспекцияси бошлиғи-бош меҳнат инспектори А.Б.Мусулманов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Е.Е.Сейтназаров қатнашди.
Семинар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2023 йил 17 июлдаги 10-1 сонли Ижроия қўмита қарорининг ижроси бўйича белгиланган вазифалар, ижтимоий ҳимоя, жумладан жамоа келишувлари ҳамда шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида йўл қўйилган камчиликлар, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар, меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш, жойларда қулай шароитларни яратиш ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда касаба уюшмаларнинг вазифалари, соҳага оид муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: