“ҲАЁТНИНГ МАЗМУНИСИЗ АЗИЗ ОНАЛАР!”

Бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда хотин-қизларга ғамхўрлик қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамият ҳаётининг барча соҳада ўз қобилиятини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиш, уларни ҳунармандчилик ва тадбиркорликга ўргатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ёрдам бериш мақсадида “Aёллар дафтари”ни татбик этиш, олий ўқув юртларида таълим олаётган қизларнинг контракт тўловларини тўлаш, фидойи, иқтидорли қизларнинг ўрнини муносиб баҳолаш каби қатор ишлар амалга оширилаётгани опа-сингилларга ва дилбар қизларимизга кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг аниқ намуна бўлиб топилади.

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни эъзозлаш, барча соҳаларда самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш ишларида касаба уюшмалари да фаол иштирок этмоқда.

Жамоа келишувлари ва шартномалари орқали давлат дастури асосида, “Касаба уюшмалари-хотин қизларга” акцияси доирасида 4107 нафар хотин-қизларга сўмлик совғалар топширилди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури асосида Қороқолпоғистондаги диққатга сазавор жойларга 1 мин 500дан ортиқ, Самарқанд, Бухора, Хива шаҳарларига 1 мингдан ортиқ ишловчи хотин-қизларнинг саёхатлари ташкил этилди.

2023 йил 5 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ҳаётнинг мазмунисиз азиз оналар” мавзусида байрам кечаси ўтказилди.

Унда мамлакатимиз шаҳар ва туманларидан келган онахонлар, жамият ҳаётининг барча соҳаларида фаол иштирок этаётган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси Қурбаниязов Дауытбай Қалбаевич, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор У.A.Жалменовлар очиб, Президентимиз Ш.Мирзиёев хотин-қизларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда ўз ўрнини белгилашда ташаббуслари катта аҳамиятга эга эканини, шу билан бирга, мамлакатимизда хотин-қизлар учун кенг имкониятлар яратилганлиги таъкидлади. Улар меҳнатсеварлиги, матонатлилиги туфайли ҳар қандай соҳада эркаклар билан қадомлари баробар хақида гапирди. Шу билан бирга аёллар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Aёллар дафтари” йўлга қўйилиб ва бу йўналишда аёл-қизларнинг бантлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ургатиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича 82 мингдан зиёд хотин-қизларга, шу жумладан, 1-босқичда 24 минг 511 нафар, 2-босқичда 23 минг 966 нафар ва 3-босқичда 33 минг 762 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилганлиги, шу билан бирга, Жорий йилда, хотин-қизларнинг муаммолари “маҳаллабай” ўрганилиб 55 минг 021 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, рўйхатлари шакллантирилганлиги ҳақида айтди.

Байрам кечаси давомида Ватанимизнинг ривожланиш йўлида самарали меҳнат қилаётган, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги фидойи хотин-қизлар ва нуроний оналаримиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир давомида концерт дастури барчага ҳуш кайфият бағишлади.