Олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” шиори остидаги республика эсселар танловининг Қорақалпоғистон Республкаси босқичи бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республкасидаги 10 та ОТМда танловнинг факультет ҳамда ОТМ босқичлари ўтказилиб, 6 мингдан ортиқ талаба иштирок этди. Талабалар ўтган босқичларда “Биз келажак бунёдкоримиз!” ҳамда “Янги Ўзбекистон – янги мақсадлар” мавзуларида эсселар ёздилар.
Танловнинг бугун бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси босқичида эса ўнта ОТМнинг 30 нафар талабалари “Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда” мавзусида эссе ёзиш орқали талабалар ижодий қобилиятларини синовдан ўтказдилар.
Танлов жараёнини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ӯзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши масъуллари кузатиб борди.
Танлов давом этмоқда…
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: